Кириш Регистрация

Дель Пьеро ЖЧ-2026 олдидан жаҳон футболидаги энг иқтидорли ёш ўйинчиларни номлади

Баҳо:
+ | -

Италиялик собиқ ҳужумчи, 2006 йилги Жаҳон чемпиони Алессандро Дель Пьеро бўлажак Жаҳон чемпионати иштирокчилари орасида айни дамда кимларни энг истиқболли футболчилар деб ҳисоблаши ҳақидаги саволга жавоб берди.

«Арда Гюлер, Нико Пас ва Райан Шерки — шубҳасиз, энг порлоқ ва истиқболли учта иқтидордир. Шунингдек, Туркиядан Кенан Йилдизни ҳам айтиб ўтган бўлардим. Умуман олганда, исталган миллий терма жамоа таркибидан ўзига хос ва яхши футболчиларни топиш мумкин деб ҳисоблайман», — дея Дель Пьеронинг сўзларини келтирмоқда derbyderbyderby.it нашри.

Эслатиб ўтамиз, Жаҳон чемпионати ўн биринчи июнь куни старт олади. Жаҳон футболидаги бош совриннинг амалдаги соҳиби Аргентина терма жамоаси ҳисобланади.

Киритилди: 12:34, 18.05.2026.
Ўқилди: 707 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик