Кириш Регистрация

Гласнер: «Арсенал»га қарши энг кучли таркибни тушираман»

Баҳо:
+ | -

«Кристал Пэлас» бош мураббийи Оливер Гласнер бўлажак «Арсенал»га қарши ўйинда ротация ўтказиш-ўтказмаслиги ҳақида тўхталиб ўтди.

«Мен «Арсенал»га қарши энг кучли таркибни майдонга тушираман. Биз буни «Сити» ёки бошқа биров учун эмас, ўзимиз учун қиляпмиз. Биз буни «Кристал Пэлас» ва мухлисларимиз учун қиламиз», — дея Гласнернинг сўзларидан иқтибос келтиради Match of the Day.

Англия чемпионатининг жорий мавсумидаги сўнгги учрашувни «Кристал Пэлас» 24 май куни «Арсенал»га қарши ўтказади. Ўйин Тошкент вақти билан соат 20:00 да бошланади.

Қўшимча қилиш жоизки, 27 май куни «бургутлар» Конференциялар лигаси финалида «Райо Вальекано» билан баҳс олиб боради.

Киритилди: 14:47, 18.05.2026.
Ўқилди: 659 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик