Кириш Регистрация

«Айнтрахт» Альберт Риеранинг истеъфога чиқарилганини эълон қилди

Баҳо:
+ | -

Франкфуртнинг «Айнтрахт» клуби Альберт Риерани бош мураббий лавозимидан бўшатганини эълон қилди. Испаниялик мутахассис билан бирга унинг ёрдамчилари ҳам жамоани тарк этмоқда.

«Келажакдаги шахсий ва касбий ҳаётида барча эзгу тилакларни тилаб қоламиз!» — дейилади клуб матбуот хизмати хабарида.

Испаниялик мутахассис клуб бошқарувига 2026 йилнинг январь ойида келган эди. Айни дамда Франкфурт жамоаси Германия чемпионати турнир жадвалида 32 турдан сўнг 43 очко жамғариб, 8-ўринни эгаллаб турибди. «Айнтрахт» еврокубоклар ҳудудидан 15 очко орқада қолмоқда.

Маълумот учун, Альберт Риера бундан аввал Словениянинг «Целе» жамоасини бошқарган ва клубни Конференциялар лигаси плей-офф босқичига олиб чиққан эди. Аввалроқ унга Москванинг «Спартак» клуби қизиқиш билдирган, бироқ ўшанда «қизил-оқлар» бошқарувига Хуан Карлос Карседо келган эди.

Киритилди: 14:59, 18.05.2026.
Ўқилди: 349 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик