Кириш Регистрация

Франциядан 2026/2027 йилги Еврокубоклар иштирокчилари аниқланди

Баҳо:
+ | -

Якшанба куни, 17 май куни Франция Лига 1 нинг 2025/2026 йилги мавсуми сўнгги тури ўйинлари бўлиб ўтди. 34-тур якунларига кўра, кейинги 2026/2027 йилги мавсумда Франция шарафини УЕФА Чемпионлар Лигаси, УЕФА Европа Лигаси ва УЕФА Конференциялар Лигасида ҳимоя қиладиган жамоалар номи маълум бўлди.

Қитъанинг энг нуфузли клублар турнири — Чемпионлар Лигасининг умумий босқичига мамлакат чемпиони «ПСЖ» ҳамда ички биринчилик совриндорлари бўлмиш «Ланс» ва «Лилль» клублари тўғридан-тўғри йўлланма олди. Мусобақа жадвалида тўртинчи ўринни эгаллаган «Лион» эса турнирни учинчи квалификация (саралаш) босқичидан бошлайди.

Европа Лигасида «Марсель» клуби иштирок этади. Франция чемпионатини олтинчи ўринда якунлаган «Ренн» эса Конференциялар Лигаси йўлланмасини қўлга киритди.

Францияда футбол мавсуми 22 май куни бўлиб ўтадиган «Ланс» ва «Ницца» жамоалари ўртасидаги мамлакат Кубоги финали билан якунига етади.

Киритилди: 16:43, 18.05.2026.
Ўқилди: 671 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик