Ўзбекистон терма жамоасининг 2026 йилги Жаҳон чемпионати “К” гуруҳидаги рақиби Конго Демократик Республикаси мундиал учун қайдномасини эълон қилди. Ушбу рўйхатдан Англия Премьер Лигаси, Испания Ла Лигаси ва Франция чемпионати жамоаларида фаолият юритувчи футболчилар ўрин олган.
Дарвозабонлар
Тимоти Фаюлу — “Ноа”
Лионель Мпаси — “Гавр”
Маттю Эполо — “Стандард Леж”
Ҳимоячилар
Аарон Ван-Биссака — “Вест Ҳэм”
Гедеон Калулу — “Арис”
Шансел Мбемба — “Лилль”
Стив Капуади — “Уидзев Лодс”
Аксел Туанзебе — “Бёрнли”
Дилан Батубинсика — “Ларисса”
Роки Бушири — “Ҳиберниан”
Артур Масуаку — “Ланс”
Жорис Каембе — “Генк”
Ярим ҳимоячилар
Самуэл Мутуссами — “Атромитос”
Нгалаел Мукау — “Лилль”
Гаэл Какута — “Ларисса”
Шарл Пикел — “Эспанёл”
Ноа Садики — “Сандерленд”
Эдо Каембе — “Уотфорд”
Ҳужумчилар
Тео Бонгонда — “Спартак Москва”
Натанаэл Мбуку — “Монпелье”
Седрик Бакамбу — “Бетис”
Симон Банза — “Ал-Жазира”
Фистон Маеле — “Пирамидс”
Брайан Сипенга — “Кастелён”
Ёан Висса — “Ньюкасл”
Мешак Элиа — “Аланяспор”
Маълумот учун, Конго Демократик Республикаси терма жамоасини 2022-йилдан бери франциялик мутахассис Себастьян Десабр бошқаради.
Фабио Каннаваро бошқарувидаги Ўзбекистон терма жамоаси гуруҳ босқичидаги илк ўйинини Мексикада ўтказади, қолган икки учрашув эса АҚШдаги стадионларда бўлиб ўтади. “Оқ бўрилар” 18 июнь куни биринчи турда Колумбияга қарши майдонга тушади. Ушбу учрашувга Мексика пойтахтидаги “Ацтека” стадиони мезбонлик қилади. Жамоа иккинчи тур доирасида 23 июнь куни Криштиану Роналду бошчилигидаги Португалия терма жамоаси билан ўйнайди. Мазкур беллашув АҚШдаги “Хюстон” стадионида ўтказилиши белгиланган. Гуруҳдаги сўнгги учрашув 28 июнь куни “Атланта” стадионида Конгога қарши бўлиб ўтади.
Ўзбекистон терма жамоаси Жаҳон чемпионатида иштирок этиш учун 26 май куни Тошкент – Нью Йорк йўналишида учиб кетади. Каннаваро жамоаси 1 июнь куни Канада билан, 8 июнь санасида эса Нидерландия билан ўртоқлик учрашуви ўтказади.













