Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал - Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

Кафу 2002 йилги ва ҳозирги Бразилия терма жамоасини солиштирди

Баҳо:
+ | -

Бразилия терма жамоаси собиқ ҳимоячиси Кафунинг фикрича, миллий жамоа узоқ вақт давомида бор масъулиятни фақат биргина Неймарнинг зиммасига юклаб қўйгани сабабли муваффақият қозона олмаган.

«Мен Роберто Карлос билан гаплашиб, шундай дедим: «Бу йигитнинг мутлақо ёлғиз қолиб кетгани жуда ачинарли. У 15 йил давомида ҳамма нарсани бир ўзи қилишга мажбур бўлди, аммо буни ёлғиз бажаришдан фойда йўқ. Гап миллий терма жамоа ҳақида кетганда, масъулиятни ўзаро бўлишиш керак».

2002 йилда бизда майдонда ҳеч қачон [ягона] энг яхши футболчи бўлмаган. Агар Неймарда ҳам бизда 2002 йилдагидек қўллаб-қувватлаш тизими бўлганида, у ҳар сафар майдонда энг зўри бўлишга мажбур бўлмасди. Афсуски, узоқ вақт давомида бизда фақат Неймар бор эди ва биз ҳамма нарсани унинг зиммасига юкладик.

Майдондаги ҳаракатлари, ҳакам билан қандай гаплашиши ва футболчилар билан мулоқотига қараб, Каземиро ва Маркиньосни яхши етакчилар деб ҳисоблайман. Мен уларни бугунги Бразилия терма жамоасининг иккита ажойиб сардори сифатида кўряпман», – деди Кафу ESPN нашрига.

Киритилди: 22:56, 18.05.2026.
Ўқилди: 241 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик