Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

Фонсека: «Якун унчалик яхши бўлмади, лекин йигитларим билан фахрланаман»

Баҳо:
+ | -

Франциянинг «Лион» клуби устози Паулу Фонсека мавсумнинг муваффақиятсиз якуни ҳақида фикр билдирди. Сўнгги турда унинг жамоаси вице-чемпион «Ланс»га 0:4 ҳисобида йирик мағлубиятга учради.

Португалиялик мутахассис ушбу муваффақиятсизликка қарамай, ўз жамоаси билан фахрланишини айтди.

«Албатта, биз мавсумни бундай тугатишни истамагандик. Чиройли нуқта қўймоқчи эдик. Аммо бундай мағлубият ҳам йигитларнинг мавсум давомида қилган ишларини йўққа чиқара олмайди. Қийинчиликлар жуда кўп бўлди», — дея Паулу Фонсеканинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда derbyderbyderby.it.

Эслатиб ўтамиз, португалиялик мутахассис 2025 йилнинг бошидан буён жамоани бошқариб келмоқда.

Киритилди: 07:50, 19.05.2026.
Ўқилди: 189 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик