Кириш Регистрация

Родриго Карвахал билан хайрлашди

Баҳо:
+ | -

«Реал Мадрид» вингери Родриго жамоани тарк этаётган Даниэль Карвахалга хайрлашув сўзларини йўллади.

«Дани, cардор!

Бугун мен учун «Реал Мадрид»га келган илк кунимдан бошлаб асосий намуна бўлиб келган инсонлардан бири кетмоқда.

Шу йиллар давомида биз бир кийиниш хонасини, совринларни, унутилмас оқшомларни ва мен умрбод сақлаб қоладиган лаҳзаларни баҳам кўрдик.

Лекин қўлга киритган барча ютуқларимиздан ҳам кўра, мен сенинг шахсиятингни ва ҳар куни майдонда ҳам, унинг ташқарисида ҳам кўрсатган ўрнагингни кўпроқ эслаб қоламан.

Мен учун сен ушбу клуб англатадиган барча фазилатларни: фидойилик, характер ва ҳақиқий мадридизмни ўзингда мукаммал мужассам этгансан. Ҳар бир маслаҳатинг учун, ҳар бир ёрдаминг ва бирга ўтказилган ҳар бир лаҳза учун раҳмат, капитан.

Сени жуда соғинаман. Янги босқичда сенга энг яхши тилакларни тилаб қоламан, афсона!» — деб ёзди Родриго.

Киритилди: 09:22, 19.05.2026.
Ўқилди: 579 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик