Кириш Регистрация

"Манчестер Сити" "Интер"га халақит бериши мумкин

Баҳо:
+ | -

"Манчестер Сити" клуби "Аталанта" ҳимоячиси Марко Палестра учун курашга аралашиши мумкин. Журналист Джанлука Ди Марциога кўра, агар Энцо Мареска "шаҳарликлар"нинг янги бош мураббийига айланса, бу трансфернинг амалга ошиш эҳтимоли янада ортади.

Ҳозирги вақтда футболчи учун асосий даъвогар "Интер" бўлиб турибди. Миланликлар ушбу футболчини анчадан бери кузатиб боришмоқда ва 21 ёшли Палестра учун 40 миллион евро таклиф қилишга тайёр. Қайд этилишича, агар пойгага "Манчестер Сити" қўшилса, футболчининг нархи 50-60 миллион еврогача кўтарилиши мумкин.

Палестра жорий мавсумда барча турнирларда жами 36 та ўйин ўтказиб, 1 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди. Шунингдек, у 2026 йилнинг март ойида Италия терма жамоасида дебют қилишга улгурди.

Киритилди: 09:39, 19.05.2026.
Ўқилди: 691 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик