Кириш Регистрация

Лотито: "Ҳаммасини бошидан бошлаймиз"

Баҳо:
+ | -

«Лацио» президенти Клаудио Лотито жамоанинг ҳозирги ҳолати ва режалари ҳақида тўхталиб ўтди. Чемпионат якунига бир тур қолганда римликлар турнир жадвалида 9-ўринда бормоқда.

«Менда қайта бошлаш учун барча шароитлар бор деб ҳисоблайман. Бу жуда ғалати мавсум бўлди. 22 йиллик фаолиятим давомида бунақасини кўрмаганман. Кўплаб жароҳатлар ва турли кўнгилсизликлар натижаларимизга жиддий таъсир қилди. Умид қиламанки, бу мавсумни ортда қолдириб, янги иштиёқ билан иш бошлаймиз. Биз жамоани қайта ташкил этамиз ва мухлисларимизни яна хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз», деди Лотито.

Маълумот учун, «Лацио» жорий мавсумда Италия Кубоги финалига қадар етиб борди, бироқ ҳал қилувчи баҳсда «Интер»га имкониятни бой берди.

Киритилди: 09:41, 19.05.2026.
Ўқилди: 352 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик