Кириш Регистрация

Антонио Конте «Наполи»ни тарк этади

Баҳо:
+ | -

Антонио Контенинг «Наполи»ни тарк этиш эҳтимоли жуда юқори. Клуб мутахассис билан шартномани ўзаро келишувга кўра бекор қилишга тайёр. Контенинг кейинги иш жойи ЖЧ финал босқичига чиқиш учун ўтиш ўйинларидаги мағлубиятдан сўнг Женнаро Гаттузо кетган Италия терма жамоаси бўлиши мумкин.

Журналист Джанлука Ди Марцио берган маълумотларга кўра, «Наполи»да Контенинг ўрнини «Лацио»ни тарк этаётган Маурицио Сарри эгаллайди. Бироқ, неаполликлар ушбу мутахассис учун «Аталанта» билан курашишларига тўғри келади. «Наполи» бош мураббийлигига номзодлар орасида Винченцо Итальяно, Массимилиано Аллегри ва Фабио Гроссоларнинг ҳам исмлари тилга олинмоқда.

А Сериянинг 2025/2026 йилги мавсуми тугашига бир тур қолганда, «Наполи» 73 очко билан турнир жадвалида иккинчи ўринни эгаллаб турибди.

Киритилди: 11:54, 19.05.2026.
Ўқилди: 851 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик