Кириш Регистрация

Гвардиола «Манчестер Сити»да бошқа лавозимда қолиши мумкин

Баҳо:
+ | -

Премьер-лиганинг сўнгги турида «Астон Вилла»га қарши ўтказиладиган учрашув Хосеп Гвардиола учун «Манчестер Сити» бош мураббийи лавозимидаги охирги ўйин бўлади. Клуб аллоқачон ҳомийларни Гвардиола билан тез орада хайрлашиш кутилаётгани ҳақида огоҳлантиришни бошлагани тўғрисида маълумотлар пайдо бўлди.

Гвардиола ўн йиллик фаолиятдан сўнг «Манчестер Сити» бош мураббийлигини тарк этади. Ваҳоланки, Хосепнинг клуб билан шартномаси 2027 йилнинг ўрталарига қадар мўлжалланган эди. Daily Mail нашри саҳифаларида эълон қилинган мақолада айтилишича, Гвардиола «Манчестер Сити»да қолиши мумкин, бироқ умуман бошқа лавозимда.

Хосеп Гвардиола кетганидан кейин «Манчестер Сити»ни 1 январь куни «Челси»дан бўшатилган Энцо Мареска бошқариши мумкин.

Киритилди: 12:11, 19.05.2026.
Ўқилди: 1463 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик