Кириш Регистрация
14/07 23:59 Франция - Испания
15/07 23:59 Англия - Аргентина

Диаснинг «Реал»даги келажагига Моуриньонинг келиши таъсир қилиши мумкин

Баҳо:
+ | -

«Ювентус» Браим Диасга қизиқиш билдиришда давом этмоқда. Tuttosport нашрининг хабарига кўра, Турин клуби «Реал» ярим ҳимоячисини ёзги трансфер ойнаси учун асосий мақсадларидан бири сифатида кўрмоқда.

Аслида «бьянконерилар» Бернарду Силва учун курашишни режалаштирган эди, бироқ кейинги мавсумда Чемпионлар Лигасида иштирок этиш кафолатланмагани бу трансферни анча мураккаблаштириб юборди. Молиявий чекловлар сабабли Турин клуби бошқа вариантларга ўтди.

Браим Диаснинг шартномаси 2027 йилгача амал қилади. Сўнгги маълумотларга кўра, унинг Мадриддаги келажаги кўп жиҳатдан Жозе Моуриньога боғлиқ бўлиб турибди. ОАВ португалиялик мутахассисни «Реал»нинг навбатдаги бош мураббийи сифатида тилга олмоқда. Агар Моуриньо футболчининг кетишига қарши бўлмаса, клублар музокараларни бошлаши мумкин.

Жорий мавсумда 27 та ўйинда 5 та голли узатмани амалга оширган футболчининг бозор қиймати 35 миллион еврога баҳоланмоқда.

Киритилди: 14:56, 19.05.2026.
Ўқилди: 773 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик