Кириш Регистрация

Руни Хаби Алонсони олиб келган «Челси» хўжайинларининг қарорига муносабат билдирди

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Юнайтед» ва Англия терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Уэйн Руни «Челси» хўжайинларининг фаолияти ҳақида ўз фикрини билдирди.

«Мен «Челси» хўжайинларини мақтамоқчиман. Улар шубҳасиз ақлли инсонлар, лекин менимча, улар ҳамма нарсани барбод қилиб қўйишганини англаб етишди ва энди вазиятни ўнглашга ҳаракат қилишмоқда. Шу боис уларга баракалла», — деди Руни The Wayne Rooney Show эфирида.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «Челси» шу йилнинг ёзидан бошлаб Хаби Алонсо бош мураббий лавозимига тайинланишини эълон қилган эди. Испаниялик мутахассис Лондон клуби билан 2029/30 йилги мавсум якунига қадар шартнома имзолади. Жорий мавсум давомида «кўклар» дастлаб Энцо Марескани, кейин эса Лиам Росьеньорни истеъфога чиқаришган эди.

Киритилди: 20:57, 19.05.2026.
Ўқилди: 787 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик