Кириш Регистрация
09/10 18:30 Қўқон-1912 - Машъал
09/10 19:00 Пахтакор - Бунёдкор
09/10 19:00 Бухоро - Андижон
09/10 19:30 Насаф - Динамо
10/10 18:00 Қизилқум - Сурхон

Расман: «Саутгемптон» ўрнига «Мидлсбро» АПЛ йўлидаги финалда ўйнайдиган бўлди

Баҳо:
+ | -

«Мидлсбро» клуби Англия футбол лигасининг (EFL) «Саутгемптон»ни Чемпионшип плей-офф финалидан четлаштириш ҳақидаги қарорини мамнуният билан кутиб олди.

Аввалроқ, «Саутгемптон» таҳлилчиси плей-офф босқичидаги илк учрашув олдидан «Мидлсбро» жамоасининг машғулотини видеога олаётган ва тактик режаларини суратга тушираётган вақтда қўлга тушган эди. Икки ўйин натижасига кўра, «Саутгемптон» «Мидлсбро»дан устун келиб (0:0, 2:1), финалга йўл олганди. Жамоа 23 май куни АПЛ йўлланмаси учун «Халл Сити»га қарши майдонга тушиши керак эди, бироқ энди уларнинг ўрнини «Мидлсбро» эгаллайди. Шунингдек, ушбу жосуслик ҳолати ва ундан ташқари яна иккита шундай қонунбузарлик учун «авлиёлар»дан кейинги мавсум ҳисобидан 4 очко олиб ташланди.

«Мидлсбро» футбол клуби Интизом қўмитасининг бугунги йиғилиши натижаларини олқишлайди. Бизнингча, бу қарор спорт ҳалоллиги ва хулқ-атвор меъёрлари нуқтаи назаридан футболимиз келажаги учун аниқ ва қатъий сигнал беради.

Ҳозирда клубимиз бор эътиборини шу шанба куни «Уэмбли» стадионида «Халл Сити»га қарши бўлиб ўтадиган ўйинга қаратган. Мухлисларимиз учун чипталар ҳақидаги маълумотлар тез орада эълон қилинади», — дейилади «Мидлсбро» клуби расмий баёнотида.

Киритилди: 23:33, 19.05.2026.
Ўқилди: 1050 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Португалиялик юрист: «Роналдуни дисквалификация қилиш бўйича қарор тезда чиқарилади» [3905]

«Агар Жезуш ўрнида бўлганимда, Криштиануни бошқа ҳеч қачон терма жамоага чақирмаган бўлардим». «ПСЖ» собиқ футболчиси — Роналдунинг хатти-ҳаракатлари ҳақида [3429]

"Олтин тўп" учун фаворит ўзгарди [3131]

Эндрик «Реал»ни тарк этишга рози бўлди — унинг янги клуби маълум [3001]

«Реал»да барча йиғилди: Беллингем ва Трент ҳам етиб келишди [2789]

Жозе Моуриньо Килиан Мбаппенинг хатти-ҳаракатидан норози бўлди — манба [2787]

«Реал» 2027 йил ёзида иккита муҳим трансферни амалга оширмоқчи — Романо [2503]

Ҳусановнинг трансфер қиймати 50 миллион еврога етди! [2416]

«Барселона»нинг собиқ футболчиси: «Ямал биз ўйнаган даврда асосий таркибга киролмасди» [2377]

Португалия терма жамоасининг бирорта ҳам футболчиси Роналдунинг постига лайк босмади [2121]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик