Кириш Регистрация
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут 1-1 Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм

«Интер» Кристиан Киву билан шартномани узайтириш бўйича келишувга эришди

Баҳо:
+ | -

Миланнинг «Интер» клуби бош мураббийи Кристиан Киву клуб билан шартномасини узайтиради. «Нерадзуррилар» руминиялик мутахассис билан янги меҳнат битими шартлари бўйича тўлиқ келишувга эришди, деб хабар бермоқда журналист Андреа Павенти.

Шартнома 2028 йилнинг ёзига қадар мўлжалланади, шунингдек, унга шартномани автоматик тарзда яна бир йилга узайтириш банди ҳам киритилган. Агар бирор бир кутилмаган вазият юзага келмаса, клуб кейинги ҳафтада ушбу келишувни расман эълон қилади. Кристиан Киву «Интер»даги лавозимини ўтган йилнинг июнь ойидан буён эгаллаб келмоқда. Мураббий қўл остидаги дебют мавсумида жамоа А Серия ва Италия Кубогида ғолибликни қўлга киритди.

Киритилди: 11:29, 20.05.2026.
Ўқилди: 224 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик