Леверкузеннинг «Байер» клуби ҳужумчиси Кристиан Кофане «Барселона» эътиборига тушди. Янги ҳужумчи қидираётган «кўк-анорранглилар» 19 ёшли футболчига «жиддий» қизиқиш билдирмоқда, деб хабар бермоқда Transfer News Live нашри Africafoot'га таяниб.
Камерунлик футболчи учун асосий даъвогар Лондоннинг «Арсенал» клуби ҳисобланади, шунингдек, порлаётган янги юлдузни «Челси», «Брентфорд», «Ньюкасл» ва «Бавария» клублари ҳам кузатиб бормоқда. Transfermarkt портали Кофаненинг трансфер қийматини 40 миллион еврога баҳолаган.
Жорий мавсумда футболчи «доришунослар» сафида барча турнирларда 44 та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига еттита гол ва тўққизта голли узатмани ёздириб қўйди.













