Кириш Регистрация
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут 1-1 Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм

Майкл Керрик “Манчестер Юнайтед”нинг муваффақияти ва жамоанинг келажакдаги режалари ҳақида гапирди

Баҳо:
+ | -

“Манчестер Юнайтед” бош мураббийи Майкл Керрик жамоанинг янги даражага чиққани борасида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Менимча, бу ўринда иккита муҳим жиҳатга эътибор қаратиш лозим. Биз келажакда эришмоқчи бўлган мақсадимиз ва ҳозирги ҳолатимиз ўртасидаги фарқни ҳамда у ерга етиб бориш учун қандай қадамлар ташлаш кераклигини аниқ тушунишимиз керак. Ушбу даражада ўйин кўрсатганимизнинг ўзи ажойиб натижа деб ўйлайман. Бунинг учун футболчиларга чин дилдан раҳмат айтиш лозим. Аммо энди ўсишда давом этишимиз шарт”, деди мураббий.

Шунингдек, Керрик жамоани ривожлантириш ва таркибдаги ижрочиларнинг имкониятлари ҳақида ҳам тўхталди.

“Таркибни ривожлантириш бевосита муҳим жараён, бироқ бу ҳозирги футболчиларимизда камчиликлар борлигини англатмайди. Шунчаки доим олдинга ҳаракат қилишимиз керак. Жамоамизда яхши ижрочилар йиғилган, энди ўйинни янада мукаммаллаштириш устида ишлаш лозим”, дея қўшимча қилди Керрик.

Англиялик мутахассис эҳтимолий трансферлар ва ёш ўйинчиларнинг жамоага қўшадиган ҳиссаси ҳақида ҳам очиқлади:

“Агар янги трансферлар талаб этилса, буни албатта амалга оширамиз. Бу борада ёш футболчилар ҳам бизга катта ёрдам бера олади, клуб сафидаги ўйинлар улар учун ўзига хос тажриба мактаби бўлади”.

Сўнгги муваффақиятларга эришишда сирли йўл йўқлигини айтган мураббий, барчаси фақат меҳнатга боғлиқлигини қайд этди.

“Биз фақат олдинга интилишимиз керак, муваффақиятнинг ҳеч қандай сири йўқ. Бунинг учун фақат тинимсиз меҳнат, тўғри стратегия ва таркибда юқори савияли футболчилар бўлиши талаб этилади”, дея сўзини якунлади Майкл Керрик.

Маълумот учун, Англия Премьер Лигасининг 37-туридан кейин “Манчестер Юнайтед” 68 очко билан 3-поғонани эгаллаб турибди. Клуб қолган баҳсларда мағлуб бўлса ҳам кучли учликни тарк этмайди.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 14:54, 20.05.2026.
Ўқилди: 500 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Барселона» янги трансферлар учун уч нафар футболчисини сотиб юборишга тайёр [3402]

«Ан-Наср» Пеп Гвардиолага даҳшатли шартнома таклиф қилишга тайёр [3345]

«Ўзбек ғурури». «Манчестер Сити» Ҳусанов учун махсус ишлаб чиқарилган бутсани намойиш этди (фото) [2427]

«Шу жиҳат устида ишлаши керак». Таҳлилчи Абдуқодир Ҳусановнинг камчилигини айтди (видео) [2392]

Ханси Флик Рэшфорд ва Канселу борасида бир тўхтамга келди [2369]

Гвардиоланинг кетиши “Сити”га қимматга тушиши мумкин [1984]

«Ман Сити» мухлислари чемпионлик қўлдан чиққанидан сўнг Гвардиолага мурожаат қилишди [1699]

«Сити»нинг очко йўқотишидан сўнг «Арсенал» базасида ҳақиқий байрам бошланди (видео) [1670]

Жозе Моуриньо «Реал» таркибини кучайтирмоқчи: У клуб трансферларини тўлиқ назорат қилади [1621]

Жозе Моуриньо «Реал»да Карвахалга ўринбосар топди [1584]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик