Кириш Регистрация
11/06 23:59 Мексика - ЖАР

Александр Нюбель Германия билан ЖЧ-2026 га боради

Баҳо:
+ | -

Ижара ҳуқуқи асосида «Бавария»дан «Штутгарт» шарафини ҳимоя қилаётган дарвозабон Александр Нюбель Германия терма жамоасининг 2026 йилги Жаҳон чемпионати учун қайдномасига киритилди. Бу ҳақда Sky Sport Germany хабар тарқатмоқда.

У жамоада Мануэль Нойер ва Оливер Бауманндан кейинги учинчи дарвозабон бўлиши кутилмоқда. Шунингдек, яна бир посбон — «Бавария» аъзоси Йонас Урбиг ҳам турнирга йўл олади. У машғулотларда иштирок этади, бироқ фақат фавқулодда (ўта зарур) ҳолатдагина қайдномага киритилади. Германия терма жамоасининг якуний таркиби турнир бошланишига яқин тасдиқланади, аммо айни дамда айнан мана шу дарвозабонлар учлиги энг эҳтимолий вариант сифатида кўрилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, ҳозирда Нойер жароҳатидан соғайиш жараёнини ўтамоқда, бу эса унинг «Штутгарт»га қарши Германия Кубоги финалидаги иштирокини сўроқ остида қолдирмоқда.

Киритилди: 15:56, 20.05.2026.
Ўқилди: 431 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик