Конго Демократик Республикаси миллий жамоаси расмий вакили Жерри Калемо Африка жамоаси 2026 йилги жаҳон чемпионати олдидан мамлакат ичида режалаштирилган уч кунлик йиғини ва мухлислар билан хайрлашув тадбирини Эбола вируси тарқалиши сабаб бекор қилганини маълум қилди.
«Тайёргарлик уч босқичдан иборат бўлиши керак эди: Киншасада — у ерда мухлислар билан хайрлашиш режалаштирилганди; Бельгия ва Испанияда — бу ерларда Дания ва Чилига қарши иккита ўртоқлик учрашуви режалаштирилган; ҳамда 11 июндан АҚШнинг Хьюстон шаҳрида бошланадиган учинчи босқич. Фақат битта босқич — Киншасадаги йиғин бекор қилинди», — деди Жерри Калемо ESPN нашрига.
Аввалроқ Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Конго ДР ва Угандадаги Эбола касаллиги тарқалишини халқаро аҳамиятга эга фавқулотда вазият деб эълон қилган эди.













