«Астон Вилла» Европа лигаси финалида «Фрайбург» устидан қозонилган ғалабадан (3:0) сўнг, Х ижтимоий тармоғида жамоа бош мураббийи Унаи Эмерини ушбу турнирдаги бешинчи чемпионлиги билан табриклади.
«Бу УНАИ Эмери Лигаси», — деб ёзиб қолдирди клуб матбуот хизмати.
Эмери Европа лигасида беш марта ғолиб чиққан тарихдаги илк мураббийга айланди. У уч марта «Севилья» (2014, 2015, 2016), бир мартадан «Вильярреал» (2021) ва «Астон Вилла» (2026) билан ушбу турнирда зафар қучган.
«Астон Вилла» ўз тарихида илк бор Европа лигасида ғолиб чиқди. Бу инглиз клуби учун 1982 йилдан бери илк йирик еврокубок финали эди. Ўшанда жамоа Европа чемпионлар кубоги ва УЕФА Суперкубогини қўлга киритган эди.













