Кириш Регистрация
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта

«Саутгемптон»нинг апелляцияси рад этилди: Клуб АПЛ йўлланмаси учун плей-оффдан расман четлатилди

Баҳо:
+ | -

Англия футбол лигаси (EFL) расмий сайтида «Саутгемптон» клубининг АПЛга йўлланма берувчи Чемпионшип плей-офф босқичидан четлатилгани юзасидан берган апелляцияси рад этилганини эълон қилди.

«Лиганинг арбитраж комиссияси «Саутгемптон» футбол клубининг апелляциясини рад этди. Ушбу қарор шуни англатадики, плей-оффдан четлатиш кўринишидаги дастлабки жазо ўз кучида қолади. Шунингдек, 2026/27 йилги мавсумда жамоадан 4 очко олиб ташланади ва барча айбловлар бўйича ҳайфсан берилади», — дейилади пресс-релизда.

Сешанба куни, 19 май куни лиганинг мустақил интизом қўмитаси «Саутгемптон» клубини плей-офф ярим финалидаги рақиби «Мидлсбро»нинг, шунингдек, мавсум давомида бошқа рақибларининг ҳам машғулотларини хуфёна кузатгани (жосуслик қилгани) учун жазолаган эди.

Шу тариқа, Чемпионшип плей-офф финалида «Халл Сити» ва «Мидлсбро» жамоалари ўзаро тўқнашадиган бўлди. Учрашув шанба куни, 23 май куни «Уэмбли» стадионида бўлиб ўтади. Ўйин Тошкент вақти билан соат 18:30 да бошланади.

Киритилди: 05:51, 21.05.2026.
Ўқилди: 348 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик