Кириш Регистрация
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта

«Арсенал» раҳбарияти Микель Артета борасида якуний қарорга келиб бўлган

Баҳо:
+ | -

«Арсенал» бош мураббийи Микель Артета, катта эҳтимол билан, шу йилнинг ўзида клуб билан янги шартнома имзолайди, дея хабар бермоқда инсайдер Фабрицио Романо.

Манбанинг маълумотларига кўра, клуб раҳбарияти янги битим борасидаги қарорни ҳали февраль ойидаёқ қабул қилиб бўлган. 44 ёшли мутахассисга маоши оширилган ҳолдаги янги шартнома таклиф этилади. Музокаралар «ПСЖ»га қарши бўлиб ўтадиган Чемпионлар лигаси финалидан сўнг бошланади.

Артетанинг «Арсенал» билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. У жамоани 2019 йилдан бери бошқариб келмоқда. 2025/26 йилги мавсумда «Арсенал» Англия чемпионига айланди.

Эслатиб ўтамиз, Чемпионлар лигаси финали 30 май куни Будапештдаги «Пушкаш Арена» стадионида бўлиб ўтади.

Киритилди: 06:03, 21.05.2026.
Ўқилди: 436 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик