Кириш Регистрация
06/07 01:00 Бразилия 1-2 Норвегия
06/07 05:00 Мексика 2-3 Англия
06/07 23:59 Португалия - Испания
07/07 05:00 АҚШ - Бельгия
07/07 21:00 Аргентина - Миср
08/07 01:00 Швейцария - Колумбия

Жамал Мусиала ўтган йилги жиддий ЙТҲ учун жаримага тортилди ва ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум этилди

Баҳо:
+3 | -

Жамал Мусиала ўтган йили жиддий йўл-транспорт ҳодисасига (ЙТҲ) учраган эди.

TZ нашрига Мюнхен прокуратураси матбуот котиби Флориан Линдеманннинг маълум қилишича, воқеа ўтган йилнинг 13 апрелида содир бўлган. «Бавария» ярим ҳимоячиси онасини йўқлаш учун ўзининг Audi RS e-tron GT автомобилида А8 автострадаси бўйлаб Зальцбург йўналишида ҳаракатланаётган бўлган. Нойберг яқинида футболчи қувиб ўтиш маневрини амалга оширмоқчи бўлган ва ўнг томонида кетаётган Volkswagen Golf автомобилини сезмай қолган, бу эса тўқнашувга олиб келган.

Линдеманннинг сўзларига кўра, йўлнинг ўша қисмида тезлик чеклови соатига 120 км этиб белгиланган бўлишига қарамай, Мусиала тўқнашув вақтида соатига 194 км тезликда ҳаракат қилган.

Volkswagenнинг 30 ёшли ҳайдовчиси ва унинг 26 ёшли йўловчи аёли енгил жароҳат олишган. Мусиаланинг ўзи эса шок ҳолатига тушиб қолган ва ўша заҳоти ушбу автомобилда бўлган инсонлар билан гаплашган. Моддий зарар 200 минг еврога баҳоланди.

Прокуратуранинг хабар беришича, Жамал 2026 йилнинг февраль ойида жаримага тортилган ва ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум этилган. Унга гувоҳномаси жазо чораси эълон қилинган вақтдан бошлаб тўққиз ой ўтгач — яъни ноябрь ойидан эрта бўлмаган муддатда қайтариб берилиши мумкин.

«2025 йилнинг апрелида аварияга учраганим ва бунга ўзим сабабчи бўлганим ҳақиқат. Табиийки, бунинг учун бутун масъулиятни ўз зиммамга оламан. Менинг эътиборсизлигим туфайли ҳеч ким жиддий жароҳат олмаганидан жуда ҳам миннатдорман.

Бунинг учун берилган жазони ҳамда машина ҳайдашга қўйилган тақиқни қабул қилдим», — дея воқеага муносабат билдирди Мусиала.

Киритилди: 07:23, 21.05.2026.
Ўқилди: 566 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Карло Анчелотти Бразилиянинг Норвегиядан мағлуб бўлиш сабабини тушунтирди [4448]

ЖЧ-2026. Бразилия - Норвегия - 1:2 (видеошарҳ) [3653]

Холанд жаҳон чемпионатида фақат бир европалик футболчи эриша олган натижани такрорлади [3456]

Opta суперкомпьютери ЖЧ 1/8 финалидаги Испания — Португалия баҳси фаворитини маълум қилди [2651]

ЖЧ-2026да сенсация: Холанднинг дубли Норвегияни чорак финалга олиб чиқди, Бразилия турнирни тарк этди [2255]

«Бавария» Винисиус бўйича сўров юборди [2209]

ЖЧ-2026: Бешта гол киритилган баҳсда Англия Мексикани мағлуб этиб, чорак финал йўлланмасини қўлга киритди (видеошарҳ) [2176]

ЖЧ-2026. Мексика — Англия учрашуви бошланиш вақти ўзгарди (таркиблар) [2112]

Холанднинг отаси «Реал» ҳақидаги гаплари билан кўпчиликни қизиқтириб қўйди [1872]

Холанд, Мбаппе ва Месси жаҳон чемпионатлари тарихидаги ноёб натижага эришди [1799]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик