Кириш Регистрация
29/06 22:00 Бразилия 2-1 Япония
30/06 01:30 Германия 1-1 Парагвай
30/06 06:00 Нидерландия 1-1 Марокаш
30/06 22:00 Кот-д'Ивуар - Норвегия
01/07 02:00 Франция - Швеция
01/07 06:00 Мексика - Эквадор
01/07 21:00 Англия - Конго ДР

Негрейранинг соғлиғи ёмонлашди, у «Барселона» иши бўйича судда қатнаша олмайди

Баҳо:
+ | -
Бўлим: ЕВРОПА

Ҳакамлар техник қўмитаси (CTA) собиқ вице-президенти Хосе Мария Энрикес Негрейранинг соғлиғи ёмонлашди, дея хабар бермоқда El Mundo нашри.

Суд-тиббий экспертизаси унда «Альцгеймер касаллиги эҳтимоли» борлигини тасдиқламоқда, шу сабабли у суд олдида жавоб бера олмайди. Аввалроқ Негрейра судьядан унинг аҳволини баҳолаш учун экспертиза тайинлашни сўраган эди. У судда ўзини лозим даражада ҳимоя қилишига халақит берадиган когнитив бузилишлардан азият чекаётганини маълум қилган.

Эслатиб ўтамиз, «Барселона» клуби ва унинг раҳбарияти Испания қироллик футбол федерациясида (RFEF) фаолият юритган Негрейрага пул тўлагани, яъни пора берганликда айбланган эди. Негрейра «Барса»нинг собиқ президентлари Жозеп Бартомеу ва Сандро Росель билан бир қаторда, 2001 йилдан 2018 йилгача бўлган даврда клубдан 7 миллион евродан ортиқ маблағ олганлик бўйича тергов қилинмоқда.

Қайд этилишича, Негрейранинг аҳволи 2024 йилнинг 18 январида ўтказилган аввалги текширувга қараганда анча ёмонлашган. Шу тариқа, Ҳакамлар техник қўмитаси собиқ вице-президенти суд жараёнида иштирок эта олмайди.

Тиббий кўрик унинг адвокати сўровига биноан ўтказилган бўлиб, ҳимоячи мижозининг соғлиғи кескин ёмонлашгани ва у судда ўзини тўлиқ ҳимоя қила олмаслигини даъво қилган эди. Текширувлар якунда унинг сўзларини тасдиқлади.

Янги тиббий хулосани ҳисобга олган ҳолда, Негрейра ҳозирги оғир соғлиғи сабабли айбланувчилар курсисига ўтира олмайди ва очиқ суд мажлисида қатнашмайди.

Киритилди: 07:29, 21.05.2026.
Ўқилди: 777 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Моуриньо «Реал» раҳбариятидан яна бир футболчи сотиб олишни сўради [5466]

«Реал» қимматбаҳо ярим ҳимоячини сотиб олиш учун ўз юлдузларидан бирини сотишга мажбур бўлади [4611]

Германия пенальтилар сериясида Парагвайга имкониятни бой бериб, ЖЧ-2026 билан хайрлашди (видеошарҳ) [3496]

Нидерландия терма жамоаси Жаҳон чемпионатларида янги рекорд ўрнатди [3059]

«Барселона»ми ёки «Бавария»? Кейннинг келажаги борасида янги маълумот пайдо бўлди [2793]

Истеъфо ва ўлим билан таҳдид: Жанубий Корея бош мураббийи сабаб аэропортда хавфсизлик чоралари кучайтирилди [2439]

«Қани кўрамиз, энди ким норози бўларкин» — «Реал» Моуриньони нега қайтаргани маълум бўлди [2423]

Неймар Бразилиянинг ЖЧ-2026дан эрта чиқиб кетишини прогноз қилган математикка мурожаат қилди [1959]

Родри операция қилинади [1941]

ЖЧ-2026. Бугун яна учта муҳим ўйин бор [1939]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик