«Ньюкасл» ҳужумчи Ник Вольтемаде билан хайрлашиш ниятида эмас.
Клуб 24 ёшли форвардни жамоада сақлаб қолмоқчи, чунки у инглиз футболи талабларини тўлиқ тушуниб етди ва кейинги мавсумда янада самаралироқ ҳаракат қилади деб ҳисобламоқда.
Мураббийлар штаби германиялик футболчининг машғулотлардаги меҳнатидан ҳайратда ва унинг ҳужумчи ортидаги (плеймейкер) позициясида муваффақият қозона олишига тобора кўпроқ ишонч ҳосил қилмоқда.
Жорий мавсумда Вольтемаде АПЛ доирасидаги 32 та учрашувда майдонга тушиб, 8 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.
Эслатиб ўтамиз, «Ньюкасл» Вольтемадени 2025 йилнинг ёзида «Штутгарт» клубидан ўзи учун рекорд даражадаги 85+5 миллион евро эвазига сотиб олган эди.













