Кириш Регистрация
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта

Европа лигаси финалининг энг яхши футболчиси аниқланди

Баҳо:
+1 | -

Аргентиналик ярим ҳимоячи Эмилиано Буэндия УЕФА Европа лигаси 2025/2026 финалидаги “Астон Вилла” — “Фрайбург” (3:0) баҳсида учрашувнинг энг яхши футболчиси деб эътироф этилди.

Финалда “Астон Вилла” 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Голларга Юри Тилеманс, Эмилиано Буэндия ва Морган Роджерс муаллифлик қилди.

“У ажойиб ўйин ўтказди. Майдон чизиқлари орасида жуда яхши ҳаракат қилди, бутун учрашув давомида сифатли узатмалар берди ва ҳужумларда юқори интенсивлик таъминлади. Шунингдек, чиройли гол ва ассист ҳам қайд этди”, — дейилади УЕФА техник кузатувчилари хулосасида.

Буэндия Европа лигаси-2025/26 мавсумида жами 15 та ўйинда қатнашиб, 4 та гол ва 6 та ассист қайд этди.

“Астон Вилла” ушбу ғалаба орқали клуб тарихида илк бор УЕФА Европа лигаси бош совринини қўлга киритди ва мусобақада зафар қучган олтинчи инглиз жамоасига айланди.

Жамоа бош мураббийи Унаи Эмери эса фаолиятида бешинчи марта Европа лигасида ғолиб чиқди.

Манба: championat.com
Киритилди: 09:00, 21.05.2026.
Ўқилди: 297 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик