Кириш Регистрация
04/07 03:00 Аргентина 3-2 Кабо-Верде
04/07 06:30 Колумбия 1-0 Гана
04/07 22:00 Канада 0-3 Марокаш
05/07 02:00 Парагвай - Франция
06/07 01:00 Бразилия - Норвегия
06/07 05:00 АҚШ - Бельгия
06/07 23:59 Португалия - Испания

Френки де Йонг: «Барселона»га тўртта ўртамиёнадан кўра, битта топ-футболист келгани яхшироқ»

Баҳо:
+ | -

«Барселона» ярим ҳимоячиси Френки де Йонг жамоанинг шу ёзда амалга ошириши мумкин бўлган трансферлари ҳақида гапирди.

«Агар «Барселона» бирор футболчини сотиб олса, у албатта топ-даражада бўлиши керак. Тўғрисини айтсам, тўртта ўртамиёна футболчи келгандан кўра, битта топ-ижрочи келишини афзал кўраман», — дея де Йонгнинг сўзларини келтирмоқда The Touchline нашри.

Миш-мишларга ишонадиган бўлсак, «Барселона» ёзги трансфер ойнасида ҳужумчи ва марказий ҳимоячи сотиб олишни режалаштирмоқда.

Жорий мавсумда Френки де Йонг барча турнирларда 37 та учрашувда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 8 та голли узатмага муаллифлик қилди. Эслатиб ўтамиз, «Барселона» Ла Лиганинг жорий мавсумида муддатидан олдин чемпионликни қўлга киритди. Жамоа ушбу турнирда кетма-кет иккинчи бор зафар қучди.

Киритилди: 12:26, 21.05.2026.
Ўқилди: 779 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик