Кириш Регистрация
11/06 23:59 Мексика - ЖАР

Моуриньо «МЮ» ҳимоячисини «Реал»га олиб келмоқчи

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Реал» клуби «Манчестер Юнайтед» қанот ҳимоячиси Диогу Далотни ўз сафига қўшиб олмоқчи. Португалиялик футболчининг трансферига «қаймоқранглилар»нинг бўлажак бош мураббийи Жозе Моуриньjнинг шахсан ўзи қизиқиш билдирмоқда, бу ҳақда аллақачон бир қанча манбалар хабар тарқатишди.

Diario Sport нашрининг маълумотларига кўра, мураббий Даниэль Карвахаль кетганидан сўнг, Далотни Трент Александер-Арнольдга рақобатчи сифатида кўрмоқда.

«Қизил иблислар» ўз футболчиси бўйича келадиган таклифларни кўриб чиқишга тайёр — улар Далот учун тахминан 30 миллион евро талаб қилишади. Агар манбага ишонадиган бўлсак, Диогу Далотнинг ўзи ҳам ушбу трансферга қарши эмас. Transfermarkt портали экспертлари 27 ёшли футболчининг қийматини айнан 30 миллион еврога баҳолашмоқда.

Киритилди: 13:05, 21.05.2026.
Ўқилди: 1538 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик