Кириш Регистрация
11/06 23:59 Мексика - ЖАР

Марко Силва «Бенфика»да Жозе Моуриньонинг ўрнини эгаллайди

Баҳо:
+ | -

48 ёшли Марку Силва «Бенфика» клуби бош мураббийи лавозимига тайинланади, дея хабар берди журналист Саша Тавольери.

Лиссабон клуби португалиялик мутахассис билан шартнома борасида келишувга эришди. Тайинлов ҳақида яқин вақт ичида расман эълон қилиниши кутилмоқда.

Шу тариқа, Силва «Бенфика»да Жозе Моуриньюнинг ўрнини эгаллайди. Моуриньо эса Мадриднинг «Реал» клуби бош мураббийи этиб тайинланишга жуда яқин турибди.

Эслатиб ўтамиз, Марку Силва 2021 йилнинг июль ойидан буён «Фулхэм»ни бошқариб келмоқда. Жорий мавсумда Лондон жамоаси АПЛнинг сўнгги тури олдидан 37 та ўйинда 49 очко жамғарган ҳолда турнир жадвалида 13-ўринни эгаллаб турибди.

Киритилди: 13:19, 21.05.2026.
Ўқилди: 601 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик