Кириш Регистрация
11/06 23:59 Мексика - ЖАР

Рафинья Ямалга танбеҳ берди

Баҳо:
+ | -

Бразилия терма жамоаси ва Каталониянинг «Барселона» клуби ҳужумкор ярим ҳимоячиси Рафинья жамоадоши Ламин Ямаль ҳақида фикр билдирди.

«Ламин шимини озгина кўтариб юриши керак. У кўчада худди шими йўқдек юради. Шунга озгина эътибор қаратсин», — деди бразилиялик футболчи «TNT Sports» нашрига берган интервьюсида жилмайиб.

Испания чемпионатининг жорий мавсумида 18 ёшли Ямаль 28 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 16 та гол ва 11 та голли узатмани ёздириб қўйди. Ламиннинг трансфер қиймати 200 миллион еврога баҳоланмоқда. Футболчининг «кўк-анорранглилар» билан амалдаги шартномаси 2031 йил июнь ойи охирида якунига етади.

Киритилди: 14:49, 21.05.2026.
Ўқилди: 1774 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик