Кириш Регистрация

Рафинья «Барселона» ўрнига қайси клубларга ўтиши мумкин бўлганини айтди

Баҳо:
+ | -

Ҳужумчи Рафинья 2022 йилда «Барселона»га ўтган даврини ёдга олди.

«Ўшанда менда кўк рангли Лондон клуби ва қизил рангли Лондон клубидан таклифлар бор эди. Аммо фаолиятимдаги энг тўғри қарор «Барселона» билан шартнома имзолаш бўлган», — дея Рафиньянинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Фабрицио Романо.

Рафинья 2022 йилда «Лидс»дан «Барселона»га 58 миллион евро эвазига ўтган эди. Унинг каталонияликлар билан шартномаси 2028 йил 30 июнгача мўлжалланган.

Жорий мавсумда ҳужумчи «кўк-анорранглилар» сафида барча турнирларда 33 та ўйин ўтказиб, 21 та гол урди ва саккизта голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt портали Рафиньянинг қийматини 80 миллион еврога баҳоламоқда.

Киритилди: 15:10, 21.05.2026.
Ўқилди: 1138 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [7190]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3501]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [3296]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [3058]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [2237]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2198]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [2110]

"Реал" собиқ футболчиси Моуриньонинг кетишини истамоқда [2097]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [2028]

«Реал»нинг икки янги футболчиси ва «Барселона» тарбияланувчиси — Ла Лиганинг энг кўп қимматлашган бешлигида [2008]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик