Кириш Регистрация
11/06 23:59 Мексика - ЖАР
12/06 07:00 Жанубий Корея - Чехия
12/06 23:59 Канада - Босния-Герцеговина

Мессининг клуби Жаҳон чемпионати бошлангунча Каземиро трансферини якунламоқчи

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Юнайтед»нинг бразилиялик ярим ҳимоячиси Каземиро яқин орада «Интер Майами» футболчисига айланиши мумкин. Бу ҳақда нуфузли инсайдер Фабрицио Романо хабар бермоқда.

Манба берган маълумотга кўра, «Интер Майами» Каземиро бўйича келишувни 2026 йилги Жаҳон чемпионати бошлангунга қадар якунлаш борасида оптимистик кайфиятда. Бразилиялик футболчининг ўзи ҳам бундай қадам ташлашга тайёр.

Каземиро 2022 йилдан бери «Манчестер Юнайтед» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Жорий мавсумда 34 ёшли ярим ҳимоячи барча турнирларда 35 та ўйин ўтказиб, 9 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди. Каземиронинг «қизил иблислар» билан амалдаги шартномаси июнь ойи охиригача мўлжалланган.

Эслатиб ўтамиз, 2026 йилги Жаҳон чемпионати шу йилнинг 11 июнь куни старт олади.

Киритилди: 15:17, 21.05.2026.
Ўқилди: 501 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик