Кириш Регистрация
11/06 23:59 Мексика - ЖАР

Абрахам тарихга кирди

Баҳо:
+ | -

«Астон Вилла» ҳужумчиси Тэмми Абрахам еврокубокларда ноёб натижани такрорлади.

Истанбулда бўлиб ўтган финалда инглиз клуби «Фрайбург»ни йирик ҳисобда (3:0) мағлуб этиб, Европа Лигаси ғолибига айланди.

Шу тариқа, Абрахам барча учта асосий Европа турнирида ғолиб чиқди: Чемпионлар Лигаси («Челси» билан 2020/21 йилги мавсумда), Конференциялар Лигаси («Рома» билан 2021/22 йилги мавсумда) ва Европа Лигаси (2025/26 йилги мавсумда).

Унгача бу натижага фақат «Рома», «Челси», «Вест Хэм» ва бошқа клубларнинг собиқ ҳимоячиси, ҳозирда «Марсель»да тўп сураётган Эмерсон эришган эди.

«Кўклар» тарбияланувчиси бўлган Абрахам 2026 йил январидан бери «Астон Вилла»да ўйнаб келмоқда. Бунгача у мазкур клубда «Челси»дан ижара асосида тўп сурган эди.

Киритилди: 15:35, 21.05.2026.
Ўқилди: 720 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик