Кириш Регистрация
05/07 02:00 Парагвай 0-1 Франция
06/07 01:00 Бразилия 1-2 Норвегия
06/07 05:00 Мексика 2-3 Англия
06/07 23:59 Португалия - Испания
07/07 05:00 АҚШ - Бельгия
07/07 21:00 Аргентина - Миср

Роберт Санчес Хаби Алонсонинг «Челси»га тайинланишига муносабат билдирди

Баҳо:
+ | -

«Челси» дарвозабони Роберт Санчес испаниялик мутахассис Хаби Алонсонинг жамоа бош мураббийи этиб тайинлангани ҳақида ўз фикрларини айтди. Мутахассис ўз ишини 2026 йил 1 июлдан бошлайди.

«Мен ҳам бошқа йигитлар қатори жуда хурсандман. Алонсо билан жамоада барқарорликка эришамиз. У ажойиб футбол ўйнатадиган кучли мураббий.

Тўғрисини айтсам, биз ҳозир бор эътиборимизни жорий мавсум доирасидаги машғулотларга ва кейинги ўйинда яна уч очко олишга қаратамиз, лекин келаси мавсумда у билан бирга ишлашни интиқлик билан кутяпмиз.

Албатта, мен у билан шахсан таниш эмасман, лекин футбол нуқтаи назаридан кўрганларим ҳамда у ва унинг штаби ҳақида эшитганларимга асосланиб айта оламанки, улар ажойиб инсонлар ва ўз ишининг усталари. Шундай экан, биз жуда мамнунмиз ва кейинги мавсум бошланишини интиқлик билан кутамиз», — дея Санчеснинг сўзларини келтирмоқда «Челси» расмий сайти.

Киритилди: 16:08, 21.05.2026.
Ўқилди: 625 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик