Кириш Регистрация
05/07 02:00 Парагвай 0-1 Франция
06/07 01:00 Бразилия 1-2 Норвегия
06/07 05:00 Мексика 2-3 Англия
06/07 23:59 Португалия - Испания
07/07 05:00 АҚШ - Бельгия
07/07 21:00 Аргентина - Миср

Френки де Йонг Флик ва Хави қўл остидаги фаолиятини солиштирди

Баҳо:
+2 | -

«Барселона» ярим ҳимоячиси Френки де Йонг Хави Эрнандес ва Ханс-Дитер Флик билан ўзаро тушуниш борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.

Маълумки, немис мутахассиси 2024 йилнинг ёзида «Барселона» бош мураббийлиги лавозимида испаниялик мураббийнинг ўрнини эгаллаган эди.

«Флик майдондаги вазифамни Хавига қараганда яхшироқ тушунадими? Йўқ, менимча, Хави ҳам мени жуда яхши тушунган. Тўғри, бошида айрим масалаларда қарашларимиз турлича бўлган, аммо бу у бу ерда иш бошлаган дастлабки ярим йилдагина кузатилди, холос.

Биз Ла Лигада ғолиб чиққан иккинчи мавсумда эса ҳаммаси анча яхшиланди. Ўша ёзда мени сотиб юбориш ҳақида гап-сўзлар юрганди, бироқ кейинчалик Хави тактик тизимни ўзгартирди, мен кўпроқ ўйнай бошладим ва майдонда эркинликка эга бўлдим», – дея Испания ОАВлари де Йонгнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда.

Маълумот ўрнида, Френки 2019 йилдан буён «кўк-анорранглилар» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Жорий йилнинг 12 май куни нидерландиялик футболчи 29 ёшни қарши олди.

Киритилди: 09:19, 22.05.2026.
Ўқилди: 491 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Криштиану Роналду Португалия терма жамоасидаги фаолиятини қачон якунлашини айтди [4319]

Карло Анчелотти Бразилиянинг Норвегиядан мағлуб бўлиш сабабини тушунтирди [4268]

ЖЧ-2026. Бразилия - Норвегия - 1:2 (видеошарҳ) [3562]

Холанд жаҳон чемпионатида фақат бир европалик футболчи эриша олган натижани такрорлади [3294]

Роналду ЖЧ-2030да ўғли билан бирга ўйнаши ҳақидаги миш-мишларга нуқта қўйди [2523]

ЖЧ-2026да сенсация: Холанднинг дубли Норвегияни чорак финалга олиб чиқди, Бразилия турнирни тарк этди [2196]

ЖЧ-2026: Бешта гол киритилган баҳсда Англия Мексикани мағлуб этиб, чорак финал йўлланмасини қўлга киритди (видеошарҳ) [2076]

ЖЧ-2026. Мексика — Англия учрашуви бошланиш вақти ўзгарди (таркиблар) [2050]

Педри Жаҳон чемпионати финалида қайси футболчига қарши ўйнашни исташини маълум қилди [1998]

Opta суперкомпьютери ЖЧ 1/8 финалидаги Испания — Португалия баҳси фаворитини маълум қилди [1924]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик