Уругвай терма жамоаси бош мураббийи Марсело Бьелса 2026 йилги Жаҳон чемпионатидан кейин миллий жамоани тарк этишини тасдиқлади. 70 ёшли аргентиналик мутахассис Уругвай футбол ассоциацияси билан шартномани узайтирмаслигини маълум қилди.
«Бизнинг фаолиятимиз Жаҳон чемпионатидан сўнг якунига етади. Ҳар қандай профессионал учун бундай турнирда иштирок этиш — ҳақиқий мўъжиза. Бу туйғуни ҳис қилиш имкониятини бергани учун Уругвайдан миннатдорман», — дея Бьелсанинг сўзларини келтиради «El Pais» нашри.
Шунингдек, Бьелса собиқ ҳимоячи Уго де Леоннинг гапларини ёдга олиб, Уругвай футболининг услуби ҳақида ҳам тўхталиб ўтди.
«У Уругвай майдонда таклиф қилмайди, балки жавоб қайтаради, деб айтган эди. Яъни жамоа ўз ўйинини рақибнинг ҳаракатларига нисбатан реакция сифатида қуради. Менга бу таъриф жуда ёқди. Ўзим доим майдонда шахсий ўйинимизни таклиф қилиш ҳақида ўйлайман, аммо бундай бой футбол тарихига эга мамлакатда унинг асл моҳиятини тушуниш жуда муҳим», — дея таъкидлади мутахассис.
Уругвай терма жамоаси ЖЧ-2026 баҳсларида «H» гуруҳида Испания, Саудия Аравииси ва Кабо-Верде терма жамоаларига қарши майдонга тушади.













