Кириш Регистрация
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта
23/05 21:00 Болонья - Интер
23/05 23:45 Лацио - Пиза
24/05 00:00 Бетис - Леванте
24/05 00:00 Жирона - Эльче
24/05 00:00 Хетафе - Осасуна
24/05 00:00 Мальорка - Реал Овьедо
24/05 00:00 Реал Мадрид - Атлетик Бильбао
24/05 00:00 Валенсия - Барселона
24/05 00:00 Алавес - Райо Вальекано
24/05 00:00 Сельта - Севилья
24/05 00:00 Эспаньол - Реал Сосьедад

Франция Кубоги финали олдидан Парижда оммавий тартибсизликлар юз берди: «Ницца» мухлислари қўлга олинди

Баҳо:
+ | -
Бўлим: ЕВРОПА

Париж шаҳри Франция Кубоги финал учрашуви олдидан жиддий тартибсизликлар марказида қолди. Бугун, 22 май куни турнирнинг бош матчида «Ланс» ва «Ницца» жамоалари ўзаро тўқнашадилар.

Полиция берган маълумотларга кўра, ўйинга бир кун қолганда пойтахт кўчаларида «Ницца» клубининг юзга яқин ашаддий ишқибозларидан иборат гуруҳ тўпланган ва улар мақсадли равишда тўқнашув қидиришган. Юзага келган келишмовчиликлар тез фурсатда йирик кўча тўқнашувларига айланиб кетган.

Гувоҳлар ва маҳаллий ОАВнинг хабар беришича, шаҳарда мушталашувлар, барлардаги погромлар ва кўчаларда оммавий тартибсизликлар кузатилган. Париж полицияси аллақачон 65 нафар шахс қўлга олингани ҳақида ҳисобот берди.

Эслатиб ўтамиз, «Ланс» мамлакат вице-чемпионига айланган бўлса, «Ницца» мавсумни 16-ўринда якунлади ва эндиликда кучлилар сафида қолиш учун ўтиш ўйинида иштирок этади. Ушбу жамоалар ўртасидаги кубок финали Тошкент вақти билан соат 00:00 да старт олади.

Киритилди: 14:00, 22.05.2026.
Ўқилди: 192 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик