Кириш Регистрация
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта
23/05 21:00 Болонья - Интер
23/05 23:45 Лацио - Пиза
24/05 00:00 Бетис - Леванте
24/05 00:00 Жирона - Эльче
24/05 00:00 Хетафе - Осасуна
24/05 00:00 Мальорка - Реал Овьедо
24/05 00:00 Реал Мадрид - Атлетик Бильбао
24/05 00:00 Валенсия - Барселона
24/05 00:00 Алавес - Райо Вальекано
24/05 00:00 Сельта - Севилья
24/05 00:00 Эспаньол - Реал Сосьедад

Тьяго Алькантара «Барселона» мураббийлар штабидан кетди

Баҳо:
+ | -

Испания терма жамоасининг собиқ ярим ҳимоячиси Тьяго Алькантара «Барселона» мураббийлар штабини тарк этди. Бу ҳақда таниқли журналист Фабрицио Романо хабар берди.

35 ёшли испаниялик мутахассис энди Ханс-Дитер Фликнинг техник ёрдамчиси сифатида ишламайди. Алькантара 2024 йилда футболчилик фаолиятини якунлаганидан сўнг германиялик мураббий штабига кирган эди.

Тьяго — «кўк-анорранглилар» тарбияланувчиси ҳисобланади ва 2007 йилдан 2013 йилгача жамоа шарафини ҳимоя қилган. Каталония клубидан кетгач, ярим ҳимоячи «Бавария» ва «Ливерпуль» сафида ҳам тўп тепган.

Эслатиб ўтамиз, Флик бошчилигидаги жамоа аввалроқ Испания чемпионатида муддатидан аввал чемпионлик унвонини қўлга киритган эди.

Киритилди: 16:33, 22.05.2026.
Ўқилди: 891 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик