Кириш Регистрация
05/07 02:00 Парагвай 0-1 Франция
06/07 01:00 Бразилия 1-2 Норвегия
06/07 05:00 Мексика 2-3 Англия
06/07 23:59 Португалия - Испания
07/07 05:00 АҚШ - Бельгия
07/07 21:00 Аргентина - Миср

Де Дзерби Ромеро ҳимоясига чиқди

Баҳо:
+ | -

«Тоттенхэм» бош мураббийи Роберто де Дзерби мавсумнинг «Эвертон»га қарши ҳал қилувчи ўйинига бормасликка қарор қилган жамоа сардори Кристиан Ромерони қўллаб-қувватлади. Тиззасидан олган жароҳатидан соғаяётган ҳимоячи Аргентинага учиб кетган ва у ерда «Бельграно» ҳамда «Ривер Плейт» ўртасидаги баҳсга ташриф буюради.

«Ҳамма етакчилар ҳам бир хил эмас. Бен Дэвис жамоа билан қолишни истади, Ромеро эса бошқа йўлни танлади. Бироқ мен учун ҳеч нарса ўзгаргани йўқ», — дея мураббийнинг сўзларидан иқтибос келтиради Bein Sports.

Италиялик мутахассис футболчининг ҳаракатини худбинлик деб ҳисобламаслигини таъкидлади: «Агар футболчи фақат ўзи ҳақида ўйлаётганини кўрганимда, бошқача муносабат билдирган бўлардим. Аммо Ромеро билан менда ҳеч қачон муаммо бўлмаган».

Сўнгги тур олдидан «Тоттенхэм» хавфли ҳудуд (қуйи лигага тушиб кетиш зонаси) яқинида турибди. АПЛдаги ўрнини сақлаб қолиш учун жамоага «Эвертон» устидан ғалаба зарур, дуранг ҳам «шпорлар»га қўйилган вазифа ижросини кафолатлаши мумкин.

Киритилди: 10:53, 23.05.2026.
Ўқилди: 375 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Криштиану Роналду Португалия терма жамоасидаги фаолиятини қачон якунлашини айтди [3280]

Аршавин Ўзбекистон терма жамоаси мухлислари трибунасига қандай қилиб чиптасиз ўтганини сўзлаб берди [3132]

ЖЧ-2026. Бразилия - Норвегия - 1:2 (видеошарҳ) [3091]

Карло Анчелотти Бразилиянинг Норвегиядан мағлуб бўлиш сабабини тушунтирди [3037]

Трамп АҚШ терма жамоаси футболчиси бўйича чиқарилган шов-шувли қарордан сўнг ФИФАга мурожаат қилди [2942]

Моуриньо кимни "Реал"дан қўйиб юбормаслиги маълум бўлди [2784]

Холанд жаҳон чемпионатида фақат бир европалик футболчи эриша олган натижани такрорлади [2783]

Роналду ЖЧ-2030да ўғли билан бирга ўйнаши ҳақидаги миш-мишларга нуқта қўйди [2053]

ЖЧ-2026да сенсация: Холанднинг дубли Норвегияни чорак финалга олиб чиқди, Бразилия турнирни тарк этди [1974]

АҚШ терма жамоаси ҳужумчиси Балогун ўтган ўйиндаги четлатишига қарамай, Бельгияга қарши майдонга тушади [1946]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик