Кириш Регистрация
07/08 19:00 Сурхон 0-1 Навбаҳор
07/08 19:30 Локомотив 2-1 Динамо
07/08 20:00 Хоразм 2-0 Машъал
08/08 19:00 Нефтчи 4-0 Қизилқум
08/08 19:30 Бунёдкор 1-3 ОКМК
08/08 20:00 Насаф 0-0 Қўқон-1912

Компани: «Гвардиола билан ишлаш мен учун совға бўлганди»

Баҳо:
+ | -

«Бавария» бош мураббийи Венсан Компани Хосеп Гвардиоланинг «Манчестер Сити» бош мураббийлигидан кетиши борасида ўз фикрини билдирди.

«У билан бирга ишлаш мен учун совға бўлганди. Айнан у билан ўтказилган йиллар мени келажакда мураббий бўлишга ундаган», — дея Компанининг сўзларидан иқтибос келтиради Bayern&Germany.

Компани ва Гвардиола бельгиялик футболчи ҳали клубда тўп сураётган вақтда, 2016-2019 йилларда «Сити»да бирга бўлишган. 2020 йилда фаолиятини якунлагач, Компани мураббийлик фаолиятини бошлади: 2020-2022 йилларда «Андерлехт»ни, 2022-2024 йилларда «Бёрнли»ни бошқарган бўлса, 2024 йилдан бери «Бавария»да мураббийлик қилмоқда.

Пепнинг «Сити»дан кетиши ҳақида расман жума куни, 22 майда маълум бўлди.

Киритилди: 10:56, 23.05.2026.
Ўқилди: 663 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик