Кириш Регистрация
12/06 07:00 Жанубий Корея 2-1 Чехия
12/06 23:59 Канада 1-1 Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ - Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария
14/06 03:00 Бразилия - Марокаш
14/06 06:00 Гаити - Шотландия
14/06 09:00 Австралия - Туркия
14/06 22:00 Германия - Кюрасао

Макс Ферстаппен ЖЧ-2026 ҳақида: «Нидерландия яққол фаворит эмас, аммо мен уларни жон куйдириб қўллаб-қувватлайман»

Баҳо:
+ | -

«Ред Булл» пойгачиси ва «Формула-1» юлдузи Макс Ферстаппен бўлажак футбол бўйича Жаҳон чемпионатига бўлган муносабатини билдириб, Нидерландия терма жамоасининг имкониятларига баҳо берди.

De Telegraaf нашрига берган интервьюсида Ферстаппен имкон қадар кўпроқ ўйинларни томоша қилишга ҳаракат қилишини айтди. Нидерландия терма жамоасининг истиқболлари ҳақида тўхталар экан, у қуйидагича фикр билдирди:

«Терма жамоамизнинг имкониятларини баҳолаш қийин. Бунга жамоа таркибидаги баъзи ноаниқликлар ҳам сабабдир. Улар, албатта, мусобақанинг яққол фаворитлари эмас, лекин фаворит бўлишлари шарт ҳам эмас. Якунда кўпинча энг ёрқин юлдузларга эга бўлган эмас, балки энг яхши шаклланган жамоа ғолиб чиқади. Мен ҳар доим уларни қўллаб-қувватлайман ва ҳақиқий мухлис сифатида телевизор қаршисидан кетмайман», — деди Ферстаппен.

Киритилди: 18:40, 23.05.2026.
Ўқилди: 483 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик