Кириш Регистрация
12/06 07:00 Жанубий Корея 2-1 Чехия
12/06 23:59 Канада 1-1 Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ - Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария
14/06 03:00 Бразилия - Марокаш
14/06 06:00 Гаити - Шотландия
14/06 09:00 Австралия - Туркия
14/06 22:00 Германия - Кюрасао

Энцо Фернандес «Сити»га ўтишга тайёр

Баҳо:
+ | -

«Челси»нинг собиқ бош мураббийи Энцо Мареска Хосеп Гвардиола ўрнига «Манчестер Сити» устози бўлиши мумкин. Touchline нашри хабарига кўра, италиялик мутахассис «шаҳарликлар» бошқарувини қўлга олса, лондонликлар ярим ҳимоячиси Энцо Фернандесни жамоага олиб келишни режалаштирмоқда.

Манбага кўра, футболчи ва мураббий ўртасида аллақачон дастлабки музокаралар бўлиб ўтган. Фернандес Маресканинг ёзги трансферлар ойнасидаги асосий мақсади ҳисобланади. Аргентиналик футболчи ҳам ушбу ўтишга тайёр, чунки у фаолиятини Чемпионлар лигасида давом эттириш истагида.

Энцо Фернандес «Челси» сафига 2023 йилда «Бенфика»дан 121 миллион евро эвазига келиб қўшилган эди. Унинг лондонликлар билан тузган шартномаси 2032 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган. Жорий мавсумда ярим ҳимоячи «кўклар» либосида 53 та ўйинда майдонга тушиб, 15 та гол уришга ва 7 та голли узатмани амалга оширишга муваффақ бўлди.

Киритилди: 19:45, 23.05.2026.
Ўқилди: 2114 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик