Кириш Регистрация
12/06 07:00 Жанубий Корея 2-1 Чехия
12/06 23:59 Канада 1-1 Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ 4-1 Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария
14/06 03:00 Бразилия - Марокаш
14/06 06:00 Гаити - Шотландия
14/06 09:00 Австралия - Туркия
14/06 22:00 Германия - Кюрасао

«Бавария» — «Штутгарт»: Германия Кубоги финали учун жамоаларнинг бошланғич таркиблари

Баҳо:
+ | -

Бугун, 23 май куни Германия Кубогининг финал учрашуви бўлиб ўтади. Унда «Бавария» ва «Штутгарт» жамоалари ўзаро тўқнаш келишади. Ўйин Берлиндаги «Олимпиаштадион» стадионида бўлиб ўтади. Учрашувни Свен Яблонски бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб боради. Ўйиннинг бошланиши — Тошкент вақти билан 23:00 да.

«Бавария»: Урбиг, Упамекано, Та, Киммих, Кейн, Мусиала, Диас, Олисе, Лаймер, Станишич, Павлович.

«Штутгарт»: Нюбель, Хендрикс, Штиллер, Миттельштедт, Демирович, Фюрих, Хакес, Левелинг, Хабот, Ундав, Андрес.

Мусобақанинг 1/2 финал босқичида Мюнхен клуби Леверкузеннинг «Байер» жамоаси устидан 2:0 ҳисобида ғалаба қозонган эди. «Штутгарт» эса ушбу босқичда «Фрайбург»ни қўшимча вақтларда мағлуб этди (2:1).

Таъкидлаш жоизки, «Штутгарт» Германия Кубогининг амалдаги соҳиби ҳисобланади. Клуб 2024/25 йилги мавсум финалида «Арминия»ни 4:2 ҳисобида мағлуб этиб, совринни қўлга киритган эди.

Киритилди: 22:22, 23.05.2026.
Ўқилди: 727 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик