Кириш Регистрация
13/06 06:00 АҚШ 4-1 Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария
14/06 03:00 Бразилия - Марокаш
14/06 06:00 Гаити - Шотландия
14/06 09:00 Австралия - Туркия
14/06 22:00 Германия - Кюрасао
15/06 01:00 Нидерландия - Япония
15/06 04:00 Кот-д'Ивуар - Эквадор
15/06 07:00 Швеция - Тунис
15/06 21:00 Испания - Кабо-Верде
15/06 23:59 Бельгия - Миср

Де Дзерби «Тоттенхэм» келажаги ҳақида гапирди

Баҳо:
+ | -

Роберто Де Дзерби келгуси мавсумда ҳам «Тоттенхэм» бош мураббийи сифатида қолиш ниятида эканини тасдиқлади.

Айни пайтда «шпорлар» АПЛ турнир жадвалида 17-ўринда бормоқда ва уларни Чемпионшипга тушиб кетиш зонасидан атиги 2 очко ажратиб турибди. Бугун Лондон клуби Премьер-лиганинг 38-тури доирасида «Эвертон»ни қабул қилади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 20:00 да бошланади.

«Ҳа, мен ҳаммасини тасдиқлайман. «Тоттенхэм» мураббийи бўлиш мен учун ҳамон катта шараф. Ҳатто жойимизни сақлаб қолиш учун курашаётган бўлсак ҳам, бу муаммо эмас. Мен футболни турнир жадвали ёки ўйин даражасидан ҳам юқорироқ нарса деб биламан. Шубҳасиз, ҳар биримиз «Тоттенхэм»нинг келажаги учун ўйнаймиз.

Мен бу ерга жамоа турнир жадвалининг ўртасида бўлмаганида келгандим. Вазият шундай эди ва мен бу ерга келган эканман, демак, мақсадга эришиш учун етарли шароитлар, муносиб футболчилар ва имкониятлар борлигига ишонганман. Кейинчалик вазият ўзгарди, чунки биз Кути Ромеро, Хави Симонс ва Доминик Соланкени йўқотдик, аммо менинг қўл остимда жамоа саккиз очко тўплади ва эҳтимол, ундан ҳам кўпроғига лойиқ эдик.

Биз яхши ўйнаяпмиз. Премьер-лигада қолишга лойиқмиз, аммо яна бир қадам ташлашимиз керак. Бу жуда қийин қадам, лекин имкони бор. Ғалаба қозониш учун керакли барча нарсага эгамиз. Биз ҳамон ўз олдимизга қўйган мақсад учун курашяпмиз. Биз тайёр ва кучли бўлишимиз керак», — деди Де Дзерби.

Киритилди: 14:10, 24.05.2026.
Ўқилди: 638 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик