Кириш Регистрация

Браим Диас «Реал» мухлисларига мурожаат қилди

Баҳо:
+ | -

«Реал» ярим ҳимоячиси Браим Диас совринсиз якунланган мавсумдан сўнг жамоа мухлисларига мурожаат йўллади.

«Қийин, аммо сабоқ ва ўсишга бой мавсум ўз ниҳоясига етмоқда. Сизларни тўлиқ хурсанд қила олмаганимиздан дилимиз оғримоқда, чунки «Реал» мухлислари энг яхшисига лойиқдирлар. Аммо футбол ҳар доим реванш олиш имконини беради ва бугундан бошлаб биз аллақачон кейинги мавсумга нишон олдик.

Ёнимизда бўлганингиз, қўллаб-қувватлаганингиз ва бизни ҳеч қачон ёлғизлатиб қўймаганингиз учун раҳмат. Биз янада кучлироқ бўлиб қайтамиз. Олға, «Мадрид», — деб ёзди Браим ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.

Киритилди: 21:21, 24.05.2026.
Ўқилди: 842 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик