Кириш Регистрация
07/02 00:45 Верона 0-0 Пиза
07/02 01:00 Лидс 3-1 Ноттингем Форест
07/02 01:00 Сельта 1-2 Осасуна
07/02 17:00 Индонезия - Эрон
07/02 17:30 Ман. Юнайтед 2-0 Тоттенхэм
07/02 18:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо
07/02 20:00 Борнмут - Астон Вилла
07/02 20:00 Арсенал - Сандерленд
07/02 20:00 Бёрнли - Вест Хэм
07/02 20:00 Фулхэм - Эвертон
07/02 20:00 Вулверхэмптон - Челси
07/02 20:15 Барселона - Мальорка
07/02 22:00 Женоа - Наполи
07/02 22:30 Ньюкасл - Брентфорд
07/02 22:30 Севилья - Жирона
08/02 00:45 Фиорентина - Торино
08/02 01:00 Реал Сосьедад - Эльче
08/02 16:30 Болонья - Парма
08/02 18:00 Алавес - Хетафе
08/02 19:00 Лечче - Удинезе
08/02 19:00 Брайтон - Кристал Пэлас
08/02 20:15 Атлетик Бильбао - Леванте
08/02 21:30 Ливерпуль - Манчестер Сити
08/02 22:00 Сассуоло - Интер
08/02 22:30 Атлетико - Бетис

Иордания - Ўзбекистон: Матбуот анжумани соат 18:00да

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон терма жамоаси делегацияси бугун соат 10:00да чартер рейс билан Иордания пойтахти Аммонга жўнаб кетди. Тахминан 3 соатлик парвоздан кейин жамоамиз манзилга етиб боради.

Бугун ўйиндан олдинги бир нечта расмий тадбирлар ўтказилади. Маҳаллий вақт билан соат 16:00 ва 17:00 (Тошкент вақти билан 18:00 ва 19:00)да мураббийлар — Ҳуссом Ҳассан ва Миржалол Қосимов матбуот анжуманида иштирок этиб, журналистларнинг саволларига жавоб беришади. Учрашув расмийлари иштирокидаги митинг эса соат 15:00га белгиланган.

Иордания миллий терма жамоаси маҳаллий вақт билан соат 17:30дан бошлаб "Қирол Абдуллоҳ" стадионида ўйиндан олдинги расмий машғулотини ўтказса, Ўзбекистон терма жамоасига стадион соат 19:00да бўшатиб берилади. Ҳар иккала жамоа машғулотининг дастлабки 15 дақиқаси ОАВ вакиллари учун очиқ ҳисобланади.

Маҳаллий ташкилий қўмита ўйин хавфсизлигига катта эътибор қаратмоқда. Кеча бўлиб ўтган йиғилишда бу билан боғлиқ барча масалалар муҳокама қилинди ва тегишли чоралар кўрилди.

Иордания терма жамоасининг кеча оқшомда бўлиб ўтган машғулотида дарвозабон Амир Шафий иштирок эта олмади. Бундан бир ой аввал у оёғидан операция қилинганди ва ҳамон тикланишга улгурмади. Амалий машқлардан олдин Ҳуссом Ҳассан назарий машғулот ҳам ўтказди. Унда жамоа ўйинидаги хатоларга эътибор қаратилди.

Эслатиб ўтамиз, Иордания ва Ўзбекистон терма жамоалари ўртасидаги ЖЧ-2014 саралаш плей-офф ўйини эртага, 6 сентябрь куни соат 21:00 (Тошкент вақти билан)да бошланади. Ўйин "Спорт" канали орқали жонли эфирда трансляция қилинади.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 10:33, 05.09.2013.
Ўқилди: 4053 марта.
Фикрлар: 16 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Манчестер Сити»да катта тозалов: Клуб ёзда бир қатор юлдузлари билан хайрлашишга тайёр [6594]

Испаниядаги икки манба Флорентино Перес «Барселона» юлдузини нишонга олганини тасдиқлади [3262]

Криштиану Роналду билан боғлиқ можаро ортидан Саудия Арабистони чемпионати миллиардлаб маблағни йўқотди [2852]

Рафинья: Гавининг нарсаларини бутун жамоа қидиришга мажбур [2355]

Расман: Абдуқодир Ҳусанов "Сити"да январь ойининг энг яхши футболчиси (фото) [2348]

"ПСЖ" "Барселона"дан келган футболчини Чемпионлар лигасига рўйхатдан ўтказди [1903]

«Фенербаҳче» спорт директори Элдор Шомуродовнинг агенти билан учрашди [1882]

Роналду маош бўйича қарз тўланганида «Ал-Иттиҳод»га қарши ўйнаши мумкин эди [1864]

"Манчестер Юнайтед" ва "Ливерпуль" Мане трансфери учун курашмоқда [1839]

«Реал» ҳимоядаги заиф нуқтани ёпиш учун номзодлар топди [1830]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.