Кириш Регистрация
13/06 06:00 АҚШ 4-1 Парагвай
13/06 23:59 Қатар 1-1 Швейцария
14/06 03:00 Бразилия 1-1 Марокаш
14/06 06:00 Гаити 0-1 Шотландия
14/06 09:00 Австралия 2-0 Туркия
14/06 22:00 Германия 5-1 Кюрасао
15/06 01:00 Нидерландия - Япония
15/06 04:00 Кот-д'Ивуар - Эквадор
15/06 07:00 Швеция - Тунис
15/06 21:00 Испания - Кабо-Верде
15/06 23:59 Бельгия - Миср

Антонио Конте Италия терма жамоаси ҳақидаги хабарларга ойдинлик киритди

Баҳо:
+ | -

«Наполи» бош мураббийи лавозимини тарк этаётган Антонио Конте Италия терма жамоасини бошқариши мумкинлиги ҳақидаги маълумотларга изоҳ берди.

«Айни дамда мен ва Италия федерацияси ўртасида терма жамоа бош мураббийи этиб тайинланишимга оид ҳеч қандай гап-сўз йўқ. Ҳозирча ҳеч нарса йўқ. Келажакда кўрамиз.

Ҳатто федерация президенти ҳам ҳозирча йўқ... лекин бир нарсани айтай. Италия топ-мураббийни тайинлашга тайёрми?

Мен Пеп Гвардиола ҳақида ўқидим. Агар исм айтадиган бўлсам, Пепни айтган бўлардим. Лекин... буни амалга ошириш учун уларда маблағ борми? Бу ҳақда гапиришга ҳали жуда эрта. Ҳозирча менда ҳеч қандай келишув йўқ», — деди Конте матбуот анжуманида.

56 ёшли Конте 2024 йилдан буён «Наполи»да ишлаб келаётганди. Жамоа Италия чемпионатининг 2025/26 йилги мавсумида 38 та ўйиндан сўнг 76 очко жамғариб, иккинчи ўринни эгаллади.

Аввалроқ мутахассис «Тоттенҳэм», «Интер», «Челси», «Ювентус», «Аталанта», «Сиена», «Бари», «Ареццо» жамоаларини ва (2014-2016 йилларда) Италия терма жамоасини бошқарган.

Маълумот учун, Италия терма жамоаси ЖЧ-2026 га чиқа олмади. Миллий жамоа плей-офф босқичида Босния ва Герцеговинага қарши кечган баҳсда мағлуб бўлди (1:1, пенальтилар сериясида 1:4). Шундан сўнг бош мураббий Женнаро Гаттузо истеъфога чиқарилган эди.

Киритилди: 08:49, 25.05.2026.
Ўқилди: 492 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик