Кириш Регистрация
14/06 03:00 Бразилия 1-1 Марокаш
14/06 06:00 Гаити 0-1 Шотландия
14/06 09:00 Австралия 2-0 Туркия
14/06 22:00 Германия 7-1 Кюрасао
15/06 01:00 Нидерландия 2-2 Япония
15/06 04:00 Кот-д'Ивуар 1-0 Эквадор
15/06 07:00 Швеция 5-1 Тунис
15/06 21:00 Испания - Кабо-Верде
15/06 23:59 Бельгия - Миср
16/06 03:00 Саудия Арабистони - Уругвай
16/06 06:00 Эрон - Янги Зeлaндия
16/06 23:59 Франция - Сенегал

Доку «Манчестер Сити»ни тарк этган Гвардиола, Стоунз ва Силва билан хайрлашди

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Сити» вингери Жереми Доку ижтимоий тармоқларда 2025/26 йилги мавсум якунида жамоани тарк этган мураббий Хосеп Гвардиола, ҳимоячи Жон Стоунз ва ярим ҳимоячи Бернарду Силвага бағишланган пост қолдирди.

«Биргаликда ўтказилган учта унутилмас мавсум. Клубдаги илк кунимданоқ майдонда, машғулотларда ва кийиниш хонасида сизлардан жуда кўп нарса ўргандим. Ушбу лаҳзаларни сиз билан баҳам кўриш имкониятига эга бўлганим учун миннатдорман.

Хотиралар, сабоқлар ва биргаликда қўлга киритган совринларимиз учун раҳмат. Буларнинг барчасини шундай афсоналар билан бирга бошдан кечирганимдан жуда хурсандман!» — дейилади Докунинг нашрида.

55 ёшли Хосеп Гвардиола «Манчестер Сити»даги 10 йиллик фаолияти давомида 20 та соврин ютди. Улар орасида олтита Англия чемпионлиги, Чемпионлар лигаси ғолиблиги ва бошқа кубоклар бор.

Киритилди: 23:14, 25.05.2026.
Ўқилди: 677 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик