Кириш Регистрация

Гави: «Бу мен учун шараф ва имтиёз»

Баҳо:
+ | -

«Барселона» ва Испания терма жамоаси ярим ҳимоячиси Гави 2026 йилги Жаҳон чемпионати учун миллий жамоа қайдномасидан жой олгани ҳақида фикр билдирди.

«Ўз мамлакатим шарафини ҳимоя қилиб, иккинчи бор Жаҳон чемпионатида иштирок этиш имкониятига эга бўлиш — бу орзуларнинг рўёби! Бироқ, бу сафарги ҳиссиётлар ўзгача бўлади — шунча қийинчиликлардан сўнг, уч йил ичида икки бор йиқилиб, яна қаддимни ростлаганимдан кейин ҳаммаси бошқача.

Сизни ишонтириб айтаман: Жаҳон кубогини ватанимизга олиб келиш учун қўлимда борини бераман. Терма жамоанинг 26 нафар футболчиси қаторида бўлиш мен учун шараф ва имтиёздир. Биз сизларни фахрланишга мажбур қиламиз! Олға, Испания!» — дея Гавининг сўзларини журналист Решад Рахман ижтимоий тармоқларда келтирди.

ЖЧ-2026да Испания терма жамоаси «H» гуруҳида Кабо-Верде, Саудия Арабистони ва Уругвай билан куч синашади.

Киритилди: 23:16, 25.05.2026.
Ўқилди: 1230 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [7204]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3510]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [3311]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [3065]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [2278]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2203]

"Реал" собиқ футболчиси Моуриньонинг кетишини истамоқда [2133]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [2121]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [2036]

«Реал»нинг икки янги футболчиси ва «Барселона» тарбияланувчиси — Ла Лиганинг энг кўп қимматлашган бешлигида [2026]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик